Норин туманидаги 17-мактабда "Нурли баёт" номли китоб тақдимоти ҳамда Ижодкор, ёзувчи, шоирлар билан ўқувчи ёшлар учун учрашув ташкил этилди.
Ушбу учрашувда 17-мактабнинг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимида ишлаган, "Норин овози" газетасида, узоқ йиллар халқ таълими тизимида фаолият юритган устоз, Салоҳиддин Йўлдошев қаламига мансуб "Нурли баёт" номли китоб тақдимот маросими ноанъанавий тарзда бўлиб ўтди.
Бунда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Малика Таджибаева, "Усмон Носир" нашриёти директори, ҳажвий ёзувчи Алишер Жўраев, "Қалпоқ" ҳажвий театри актрисаси, хонанда Санталат Тошматова, Сурхондарёлик шоира Холида Исмоил қизи, норинлик шоир Мақсудали Қозоқбой ўғли, ҳажвий ёзувчи, шоир Адҳамжон Бегматов, шоир Ғофур Мирзо, шоир Авазбек Каримов иштирок этиб, ўзларининг ижод маҳсулларидан ўқувчи ёшларга ўқиб эшиттирди.