Бугун Туркманистонда навбатдан ташқари Президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Мамлакат сайлов комиссияси томонидан 9 нафар номзод рўйхатга олинган бўлиб, улардан уч нафари партиялар, 6 нафари эса фуқароларнинг ташаббус гуруҳлари томонидан илгари сурилган.
Президентликка номзодлар орасида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Сердар Гурбангулиевич Бердимуҳамедов ҳам бор. Яъни амалдаги давлат раҳбарининг ўғли. Ғолибликка асосий даъвогар сифатида ҳам айнан у кўрилмоқда.
Овоз бериш жараёни 7:00 дан 19:00 гача этиб белгиланган. Шундан сўнг овозлар санаб чиқилади. Демак, ҳадемай қўшни мамлакатда янги Президент лавозимига киришади.