DataLife Engine / «Қамчиқ» довонида йўлда қолиб кетган йўловчилар учун махсус поезд қатнови йўлга қўйилди

«Қамчиқ» довонида йўлда қолиб кетган йўловчилар учун махсус поезд қатнови йўлга қўйилди

«Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани муносабати билан йўлда қолиб кетган йўловчилар учун махсус поезд қатнови йўлга қўйилди.

ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, айни вақтда Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Ангрен ва Орзу вокзаллари орқали қўшимча йўловчи поезди қўйилиб, аҳолини манзилга етказиш ишлари ташкиллаштирилмоқда.

«Қамчиқ» довонида об-ҳаво барқарор бўлмагунига қадар довон орқали вақтинча ҳаракатланмаслик тавсия этилмоқда.
12-03-2022, 16:20
Вернуться назад