Бугун Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов Хитой давлатининг инвесторлари томонидан туманда ташкил этилган “SHAANXI COAL-CHEMICAL NAMANGAN CONSTRUCTION CO” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси раҳбари жаноб Му Анин ҳамда туманимизга биричи маротаба ташриф буюрган Хитой давлатининг “POWER CHINA CHONGQING ENGINEERING CORPORATION LIMETED” компаниясининг вакиласи Лю Ю хонимлар билан учрашди.
Учрашувда қурилиш сохасида амалга ошириладиган лойиҳалар, энергетика ва саноат корхоналарини истиқболлари ва янги истиқболли лойиҳа таклифлари билан таништирилди. Шунингдек, Норин туманининг салохиятлари ва драйвер йўналишлари, бундан ташқари янги лойиҳа таклифлари тўғрисида маълумотлар алмашилинди. Жумладан, туманимиздан оқиб ўтган Катта Андижон канали негизида 50,0 млн.доллалик Кичик гидро электор станцияси (КГЭС) қуриш лойиҳаси билан ҳам таништирилди.
Музокаралар давомида туман ҳокими ҳорижий корхона вакилларига истиқболли лойиҳаларда фаол ишрок этишига таклиф этди ва келгусида корхонанинг фаолиятини қўллаб-қувватланишини билдири.