Россиядан ғалла маҳсулотлари ва шакарни экспорт қилиш тақиқланди
Россия ҳукумати дон ва шакарни экспорт қилишга доир қарор қабул қилди:
▪️ 30 июнга қадар ЕОИИ давлатларига ғалла маҳсулотларини экспорт қилиш тақиқланди
▪️ 31 августгача оқ шакар ва унинг хом ашёсини учинчи давлатларга олиб чиқиб кетиш тақиқланди
Россиядан ғалла ва шакар экспортини вақтинча тақиқлаш тўғрисидаги қарор ташқи чекловлар шароитида ички озиқ-овқат бозорни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинди.
Ғалла ва шакарни Россиядан ташқарига етказиб бериш гуманитар ёрдам ва халқаро транзит доирасида амалга оширишга рухсат берилади.