Ярмарка давомида туманимиз худудида яшовчи вақтинчалик банд бўлмаган фуқаролар ўзлари учун керакли иш ўринлари билан танишиб, тегишли тартибда иш жойларига йўлланма олдилар.
Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 112 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 301 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага 105 нафардан ортиқ фуқаролар жалб этилди.
Ярмаркада 44 нафарига ўзига мақбул келадиган иш ўринларига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди ва 38 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Ярмаркада иштирок этган 64 нафар фуқароларга ишга жойлашишига оид масалалар ва меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тушунтириш ва маслахатлар берилди.