DataLife Engine / Наманган аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича республикада 3-ўринда

Наманган аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича республикада 3-ўринда

Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги 2018-2022 йилларда вилоятда тижорат банклари томонидан фуқароларга топширилган уй-жойлар тўғрисидаги инфографикни эълон қилди. Унга кўра уй-жойга муҳтож фуқароларга 1 755,4 млрд.сўм ипотека кредит маблағлари ажратилиб, жами 12 191 нафар фуқарога уй-жой топширилган. 

Жумладан:
-  Наманган шаҳар - 3 040 та фуқарога 520,1 млрд.сўм
-  Косонсой тумани - 673 та фуқарога 92,5 млрд.сўм
-  Мингбулоқ тумани- 292 та фуқарога 36,5 млрд.сўм
-  Наманган тумани -730 та фуқарога 94,8 млрд.сўм
-  Норин тумани -652 та фуқарога 95,4 млрд.сўм 
-  Поп тумани - 466 та фуқарога 60,4 млрд.сўм
-  Тўрақўрғон тумани - 1 140 та фуқарога 146,5 млрд.сўм 
-  Уйчи тумани - 833 та фуқарога 133,8 млрд.сўм
-  Учқўрғон тумани - 1 154 та фуқарога 153,5 млрд.сўм
-  Чортоқ тумани - 880 та фуқарога 123,8 млрд.сўм
-  Чуст тумани - 1 534 та фуқарога 208,4 млрд.сўм
-  Янгиқўрғон тумани - 800 та фуқарога 109,6 млрд.сўмни ташкил этган.


Натижада, вилоятдаги 12 191 нафар фуқаролар уй-жойлар билан таъминланишига эришилган ҳамда  Республикада аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича 3-ўрин бўлиб турибди.
15-03-2022, 17:42
Вернуться назад