Айни пайтда Қозоғистон президенти Тоқаев мамлакат сиёсий тизимидаги муҳим ўзгаришларни эълон қилди:
— Қозоғистон супер-президентлик республикасидан кучли парламентга эга президентлик республикасига ўтади;
— Давлат раҳбари, шунингдек, ҳокимлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари энди сиёсий партияларга аъзо бўла олмайдилар;
— Президентнинг яқинлари энди мамлакатда юқори лавозимларда ишлай олмайди;
— Парламент энди аралаш тарзда сайланади: 70 фоиз — рўйхат бўйича, 30 фоиз — мажоритар округлар бўйича;
— ҳокимларни (шаҳар раисларини) белгилашда билвосита сайловлар жорий этилади;
— Сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади;
— Конституциявий суд тузилади.