DataLife Engine / Маҳаллабай ишлаш бўйича фуқаролар билан учрашувлар давом этмоқда

Маҳаллабай ишлаш бўйича фуқаролар билан учрашувлар давом этмоқда

Норин туманида “Маҳаллабай” ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харита”ни ижросини таъминлаш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ режасига мувофиқ 4-сектор ҳудудидаги “Ибрат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сектор раҳбари, туман Халқ қабулхонаси, Адлия бўлими, туман ҳокимлиги вакиллари иштирокида хонадонбай иш ташкил этилди.  

Тадбирлар давомида фуқаролар билан юртимизда яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, тўғри ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, оилавий ажримларни олдини олиш, озод ва обод юртда шукроналик хисси билан яшаш, миллий анъаналаримиз ва урф одатларимиз, азалий қадриятларимиз, атрофидаги қийналган ночор оилаларга мурувват кўрсатиш каби инсоний фазилатлар юзасидан кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилди.
16-03-2022, 17:38
Вернуться назад