Бугун Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқди. Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси этиб тайинлангани муносабати билан вазифасидан озод қилинди.
Ҳозиргача Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари- вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Аҳрор Аҳмадалиевич Мансуров Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Аҳрор Мансуров 1988 йилда Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист.