Туман прокурори, 2-сектор рахбари Б.С.Халилов ташаббуси билан 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ўртасида оммавий спорт турларини янада оммалаштириш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бир қатор мусобақалар ташкил қилинмоқда.
Хусусан, Тўда, Отбозор, Қўшчек ва Қўшариқ махаллаларининг ёшлар етакчилари бошчилигида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг стол тенниси ва шахмат тури бўйича “Прокурор кубоги” бўлиб ўтди.
Мусобақада 20 дан ортиқ уюшмаган ёшлар беллашишди. Ғолиб бўлган ёшлар қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.