Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов ташаббуси билан Наврўз байрами арафасида синовли кунларда халқ дарди билан яшаб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган фуқароларга яқиндан ёрдам бериб, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида саховат тадбирларини ташкил этди.
Сектор раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ташкил этиб, эҳтиёжманд фуқароларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.
57 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 230 нафар кам таъминланган оилалар учун байрам совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари тўпламлари тарқатилди.
- Ушбу хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшган саховатли инсонларга, ҳомийларга миннатдорчилик билдираман. Эзгу мақсадларга қаратилган амалий ҳаракатлар давом этади, - деди туман ҳокими Жўрабек Нурматов.