«Кечирилмаган аёл» фильмидаги образ Голливуд актрисаси учун охирги роллардан бири бўлганга ўхшайди. Чунки Сандра Буллок расман кино оламидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Яқинда берган интервьюсида актриса энди у учун муҳимроқ бўлган нарсаларга эътибор қаратмоқчи эканлигини маълум қилган. Шунинг учун унинг яна ижодга қайтиши қачон содир бўлиши номаълум.
«Мен ишимга жиддий ёндашаман. Аммо ҳозир болаларим ва оилам билан 24/7 бўлишни хоҳлайман», – дейди актриса.
Эслатиб ўтамиз, актриса 2010 ва 2015 йилларда Луи исмли ўғил ва Лейлани исмли қизчани асраб олган.