Бугун Норин туманида ташкил этилган семинарда айни шу саволга жавоб берилди.
Жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистонга Волга бўйидан совуқ хаво массаси ҳамда Эрон ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво кириб келиши оқибатида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши кузатилмоқда.
Норин тумани "Хўжаобод" ММТП ҳудудидаги “Акрам ота Бегзода” фермер хўжалиги боғ майдонларида, семинарда тумандаги барча боғдорчилик, пахта, ғалла фермер хўжалиги рахбарлари қатнашдилар.
Ўтказилган семинарда вилоят боғланган вакиллар, туман ҳокимлиги, фахрий мутахасислар олим аграномлар масъул раҳбар ва мутахассислари томонидан совуқ об-ҳавони беталофат ўтказиш, мевали боғ ва токзорлар, картошка ва сабзавот экинларига салбий таъсирининг олдини олиш бўйича фикрлар билдирилди.