DataLife Engine / Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 10-ғалабасига эришди

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 10-ғалабасига эришди

Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги ўнинчи жангини ўтказди.

Ушбу баҳсда ҳамюртимизга польшалик Камиль Соколовски (11-25-2) рақиблик қилди.

8 раундга мўлжалланган жанг 5-раундда ўз ниҳоясига етди. Баҳодир 5-раундда чап қўлдаги кучли зарбаси билан рақибини йиқитди.

Шу тариқа, Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксдаги жанглари сони 10 тага етди. У барча жангларида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.

Маълумот учун, Жалолов профессионал боксдаги сўнгги жангини декабрь ойида колумбиялик Хулио Цезарь Калименога қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонганди. Камил Соколовски эса сўнгги жангини швециялик Отто Валлинга қарши февралда ўтказиб, ўша жангда ҳам мағлуб бўлган.
18-03-2022, 21:57
Вернуться назад