Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланади. Наврўз сайлидан қайтаётган деҳқону боғбонлар дала томон ошиқар экан, «Қадаминг қутлуғ келсин, Наврўз», дея ният қилишади. Наврўз — бунёдкорлик, бирдамлик ва ризқ-рўз байрамидир.
Ана шундай шукуҳли кунлар арафасида туман ҳокими ташаббуси билан "Ал-ҳилол" мажмуасида 14 нафар оила фарзандлари учун ҳатна тўйи ўтказиб берилди.
Ҳар бир тўй болалари учун кийим-кечак ва Халқ банки туман бўлимидан омонат дафтарчаси очиб берилди.
Тантаналарга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алдулҳай Каримов таклиф этилди. У ўзининг дилтортар қўшиқлари билан даврага файз киритди.