Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Норин туман марказида қишлоқ хўжалик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.
Байрамолди савдо ярмаркасида истеъмол учун керакли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли учун қулай нархларда сотилди.
Ярмаркада сектор раҳбарлари ва нуронийлар аҳоли учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.