DataLife Engine / Наврўз байрами муносабати билан 75 нафар шахс афв этилди

Наврўз байрами муносабати билан 75 нафар шахс афв этилди

Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан имзолаган Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 75 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 2 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 16 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 17 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 6 нафарини ногиронлар ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
19-03-2022, 20:28
Вернуться назад