Бугун, Норин тумани Қоратери МФЙ марказида жойлашган “ТОЖМАХАЛ” танталар саройида "Маҳалла ходимлари куни" муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Жўрабек Нурматов, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла тизимининг фидоий ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбир давомида фаол маҳалла ходимлари туман ҳокими хамда сектор раҳбарларининг қимматбахо совға ва ташаккурномалари топширилди.
Шунингдек, байрам тадбирига кўзи ожиз ва ногиронлиги бор фаол фуқаролар таклиф этилди.
Туман маданият бўлимининг санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрам қувончини улашдилар.