Маҳалла - эзгулик ва саховат маскани ҳамдир. Бугун Норин туманидаги Қўшчек маҳалласида Наврўз байрами муносабати билан саховатпеша тадбиркор ташаббуси билан ҳатна тўйи ўтказилди.
Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларининг чексиз қувончи, оналарнинг юзидаги табассумни кўриб, қалбингизда шукроналик туйғулари уйғонади.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари С.Сиддиқов тўйболаларга эзгу тилаклар билдирди.
Миллий таомлар билан безатилган байрам дастурхони атрофида йиғилганлар шу кунга етказганига шукр дея дуога қўл очдилар, юртга тинч-омонлик, тўкин-сочинлик, файзу барака тиладилар.