"Фурқат" маҳалласида эрта тонгдан байрам шукуҳи ила тонг отди. Наврўзни соғинган қалблар маҳалла марказида жам бўлишди. Қадимий ва навқирон бўлган Наврўз байрами кўтаринки руҳда ўтиб, маҳалла аҳли учун олам-олам қувонч бағишлади.
Ана шундай шукуҳли кунлар арафасида 1-сектор ҳудудидаги "Фурқат" маҳалласида никох ва ҳатна тўйи ўтказиб берилди.