2022 йил 21 март куни соат 10:25 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган А.И. Олмазор кўчаси бўйлаб "Nexia-3" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчадаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёдалар Н.Ғ. ва М.А.лар енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган. Ҳозирда суриштирув давом этиб, тегишли ҳужжатлар тўпланмоқда.