Ижтимой тармоқларга "UzavtoМоtоrs" автомобилларига баъзи деталлар қўйилмасдан чиқарилаётганлиги ҳақида видео жойлаштирилди.
Ушбу видеога ўз муносабатини билдирган депутат Расул Кушербаев қуйидагича изоҳ қолдирган.
"... Энг алам қиладигани, давлат ўз халқининг устидан кулиб, асли нархи 4 минг доллар дейилган машинани бир неча баравар юқори нархга пуллаб ҳақ оладиган мана шундай компанияни қўйнига олиб, қўллаб турибди: халқ истеъмолчи нима бўлса бўлсин, "лиш бы" завод "соққа" қилсин!
Хатто халқни ҳуқуқини ҳимоя қилиб, "UzavtoМоtоrs"дан қонуний ишлашни талаб қилган Антимонополия раҳбари халқни ёнини олгани учун ишдан олинган...
Қизиқ томони заводни қўллаётган амалдорларни аксарияти бундай сифатсиз автомобилларни ўзларига раво кўрмайди, "иномарка"ларда юришади: иккиюзламачилар...
Агар мени машинам сифатсиз чиқарилгани бўлса, демак қолган ҳамма машиналар ҳам сифатсиз чиқади, дейишим мумкин.
Хуллас ўша гап: халқни эмас, соққани ўйлайдиган, фойдасидан зарари кўп, бир тийинга қиммат, ноҳалол, ўйинчи монополист.
Ана энди, ҳақорат қилди, йўқ обрўмизни тўкди деб истасангиз ҳар сафаргидек Олий Мажлисга, прокуратурага ёки судга ёзинг. Балки унданам тепароғига ёзарсиз. Уятсизлар,"- дейди халқвакили.