Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов билан учрашди.
Татаристон президенти республикалар орасида ушбу мураккаб кунларда самарали савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар шериклик сақлаб қолинганини юқори баҳолади.
Томонлар Татаристоннинг "Химград" ОАЖ билан ҳамкорликда ишга тушган "Чирчиқ" кимё-саноат технопаркининг очилиши - учрашув учун яхши сабаб бўлганини бир овоздан таъкидладилар.
Миннихонов сўнгги 5 йил давомида Татаристон ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги муносабатлар изчил мустаҳкамланиб бораётгани, бунда шахсан Ўзбекистон президентининг роли катта эканини таъкидлади.
2021 йил якунига кўра Татаристон-Ўзбекистон товар айирбошлаш ҳажми қарийб 200 млн $ни ташкил этиб, 23,5 %га ошди.
Рустам Миннихонов Шавкат Мирзиёевни Татаристонга ташриф буюришга таклиф қилди.