DataLife Engine / Telegram Россияда якка ҳокимликни қўлга киритмоқда

Telegram Россияда якка ҳокимликни қўлга киритмоқда

Кремлнинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари бошлангандан бери Россияда Telegram’нинг кунлик аудиторияси 25 февралдан 14 мартгача 14,3 миллион фойдаланувчига ошган.

Шунингдек, Odnoklassniki’га деярли 1 миллион, Вконтакте ижтимоий тармоғига эса 4 миллион янги фойдаланувчи қўшилди.

Россия Федерацияси ҳудудида блокланган Meta компаниясининг ижтимоий тармоқларида эса пасайиш кузатилмоқда. Facebook’нинг кунлик рус аудиторияси 10 миллиондан 6 миллионга, Instagram — 40,9 миллиондан 34 миллионга, Twitter — 2,5 миллиондан 1,2 миллион фойдаланувчига қисқарди.

Қайд этилишича, Telegram кунлик мобил трафик сарфи бўйича ҳам биринчи ўринни эгаллади. Ўртача ҳисобда бир фойдаланувчи ушбу мессенджерга 101 МБ WhatsApp фойдаланувчилари – 26 МБ, Viber – 8 Мб трафик сарфлашмоқда.
24-03-2022, 07:49
Вернуться назад