Марказий банк янги тўлов тизими — Унитед Финтеч ни рўйхатдан ўтказди . Марказий банк лицензияси 27 ноябрь куни "Қулай Пул" МЧЖ га берилган.
Компания УЗСАРД ва ҲУМО дан кейин учинчи тўлов тизими бўлади. Хизмат 2022 йил И чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.
ҲеадҲунтер агентлиги маълумотларига кўра, Унитед Финтеч – УнитедБанкс халқаро компаниялар гуруҳи томонидан амалга оширилаётган финтех-банк ҳамкорлик лойиҳаси. Жамоа энг сўнгги молиявий технологияларни — ҳисоб ва телефон рақамлари бўйича п2п ўтказмалари ҳамда блокчейндаги кредитларни рақамлаштириш технологияларини Ўзбекистон бозорига мослаштиради.