Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси байрам тадбири ўртасида хушидан кетиб йиқилганлиги тўғрисида видео тасвирлар тарқалди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, вафот этган ўқувчи Миришкор туманидаги 33-мактабнинг 10-синфида таҳсил олган. Унинг болаликдан тутқаноқ (эпилепсия) касаллиги бўлган.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.