Норин тумани Ёшлар марказида мигрантлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Жўрабек Нурматов сўз олиб, хориждан қайтган мигрантларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун ҳокимлик томонидан шарт-шароитлар яратиб берилишини таъкидлади. Ўз навбатида иштирокчилар ҳам мазкур масала юзасидан туман ҳокимидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.