Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида янги ИЕС қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев бўлажак станциянинг қуввати ва самарадорлиги ҳақида сўзлади.
Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион доллар бўлиб, унинг натижасида 1 минг 560 мегаватт қувват яратилади, йилига 12 миллиард киловат-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳа доирасида энг замонавий технологиялар ўрнатилиб, йилига 1 миллиард куб метр табиий газ тежалади.
Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда мамлакатимизда қуввати 9 минг Мегаватт бўлган яна 19 та электр станцияси барпо этилмоқда. Уларнинг умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд.
Шунингдек, Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур станцияни 2024 йил охирида ишга тушириш режалаштирилган.