DataLife Engine / Норин туманида сектор раҳбарларини фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Норин туманида сектор раҳбарларини фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда. 

Навбатдаги қабул 1-сектор ҳудудида  жойлашган туман маданият марказида бўлиб ўтди. 

Қабулда туман сектор раҳбарлари фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб,  мурожаатларини тинглади. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.


Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
7-12-2021, 17:14
Вернуться назад