DataLife Engine / Норин туманида пиллачилик ривожлантирилади

Норин туманида пиллачилик ривожлантирилади

Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов  Норинкапа пилла саройида 2022 йил баҳорги ипак қурти боқиш  учун яратилган шарт-шароитлар   билан яқиндан танишди.

 "Пилла-2022" мавсумида ҳар бир хонадонга 10 граммдан қурт уруғини  тарқатиш мақсадида 7000 та хонадон билан қурт боқишга шартнома қилинган.

Маълумот учун: жорий йил туманимизда 3 349 қути қурт уруғи парваришланади, 191 тонна “кумуш тола” ҳосил олиш режалаштирилган ва қурт уруғини жонлантириш бўйича инкубаториялар тайёр ҳолатга келтирилди.
24-03-2022, 22:22
Вернуться назад