DataLife Engine / IT-бизнес учун қандай имтиёзлар бор?

IT-бизнес учун қандай имтиёзлар бор?

АКТ вазири Ш.Шерматовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги IT-компанияларга бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади:

➖ IT-Парк резидентлари ҳисобланган IT-компаниялар 2028 йилгача барча корпоратив солиқлардан озод қилинган;
➖ IT-компаниялар экспорт фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон фуқароси бўлмаган ходимлар билан хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш имкониятига эга;
➖ IT-Парк резидентлари қаерда жойлашган бўлишидан қатъи назар, бутун мамлакат бўйлаб ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин;
➖ IT-Парк резидентларига ишлаш учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинган;
➖ хорижий IT-компаниялар ва IT-мутахассислари учун “IT-visa” олиш учун минимал миқдордаги ҳужжатлар талаб қилинади ва бу жараён 3 кун давом этади;
➖ Ўзбекистонга кўчиб ўтмоқчи бўлган IT-компаниялар зарур инфратузилма билан таъминланади.
25-03-2022, 12:35
Вернуться назад