Президент Зеленский Швециянинг Риксдагига мурожаатида уруш тугаши билан хорижда бўлган фуқаролар қайтиб келишига ишонишини айтди.
"Ҳозир ўн минглаб уйлар, ўн минглаб хонадонлар вайрон бўлган. Ва аллақачон 10 миллионга яқин аҳоли бошқа жойга кўчирилган, уларнинг 3,5 миллиони Европа Иттифоқи ҳудудида. Мен уларни қочқинлар деб атамоқчи эмасман. Чунки мен биламан, Россия бизнинг заминимизни тарк этиши билан, тинчлик ўрнатилиши биланоқ улар дарҳол Украинага қайтишади", — деди давлат раҳбари.