DataLife Engine / «Lacetti учун 14 000 АҚШ доллар ажойиб нарх» — UzAuto Motors директори Бо Андерссон

«Lacetti учун 14 000 АҚШ доллар ажойиб нарх» — UzAuto Motors директори Бо Андерссон

Компания директори ҳозирги кунда оммабоп автомобиль қайси эканини маълум қилади.

«Сотув бўйича энг оммабоп автомобиль — бизнинг бестселлер «Lacetti» экани мени ҳайратда қолдирди. Яна шуни алоҳида айтмоқчиман, шахсан менга «Lacetti» жуда ёқади. Агар нархига келадиган бўлсак, бундай автомобиль учун 14 000 доллар ажойиб нарх. Чунки Швецияда 14 минг долларга автомобиль сотиб олишнинг имкони йўқ», — деди директор.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда автомобиллар нархи жуда рақобатбардош. Уларнинг сифатига гап бўлиши мумкин эмас. 
Шунингдек, Бо Андерсон тез орада компания автомагнитолаларга эга янги технологияли автомобилларни тақдим этишини айтди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда автомобиль салонига сув киргани билан боғлиқ масалани шахсан ўзи назоратга олганини таъкидлади.
25-03-2022, 19:50
Вернуться назад