Муталибжон Салиев Наманган вилоят божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У ҳозирга қадар Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.
Ушбу тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармойишлари билан Давлат божхона қўмитаси Раисининг шахсий таркиб бўйича навбатдаги буйруғига биноан амалга оширилди.