2022-йил 27-март соат 19:30 ларда Наманган шаҳар "Бобуршоҳ" кўчасида Ёшлар маркази томонга ҳаракатланаётган “Нехиа” русумли автомашина пиёдага йўлнинг белгиланмаган қисмида йўл берган вақтида бир йўналишда ҳаракатланаётган “Матиз” русумли автомашинаси “Нехиа” ни орқа қисмига келиб урилган. Зарб оқибатида, “Матиз” қарама-қарши йўналишга ўтиб, “Дамас” ва «Лаcетти» автомашиналари билан тўқнашган.
Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси 2000-йилда туғилган фуқаро тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.ЙТҲ оқибатида бошқа тан жароҳати олганлар йўқ.
Воқеа жойига ЙПХ ходимлари етиб бориб, жароҳатланган ҳайдовчига ёрдам кўрсатиш ва йўл транспорт ҳодисасини расмийлаштириш ишларини амалга оширилган.