DataLife Engine / Норин туманида фитнес клуби очилди

Норин туманида фитнес клуби очилди

Норин туманининг 1-сектор ҳудудидаги Сирмоқ  маҳалласида тадбиркор Равшанбек Турдалиев томонидан фитнес клуби очилди. 

Маҳалла аҳолиси саломатлигини сақлаш, соғломлаштириш машғулотларини ўтказиш мақсадида ташкил этилган "Бек" спорт фитнес клубининг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари,маҳалла фаоллари иштирок  этдилар.
                                                                                
Клубда 25 турдаги спорт жиҳозлари мавжуд. Бу ерда маҳалланинг кексаю ёшлари келиб, спорт билан шуғулланиши мумкин.
- Инсон доимий равишда ҳаракатда бўлса, қон айланиши, моддалар алмашинуви яхшиланади. Ишонаманки, ушбу клуб маҳалладошларимизнинг умрини узайтиришга, доимо соғлом юришига ҳисса қўшади, - дейди тадбиркор.
29-03-2022, 17:08
Вернуться назад