Тиббиёт ходимларига ҳижоб ва бошқа диний либосларда юришга тақиқ олиб ташланди. Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирининг "Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи қабул қилинди, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 20 январдаги 34-буйруғига асосан тиббиёт ходимлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари таъқиқланган эди. Ушбу буйруқ бекор қилинган.
Депутатнинг ёзишича, Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас.