DataLife Engine / Норин туманида яна бир йирик лойиханинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Норин туманида яна бир йирик лойиханинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Пастки Чўжа МФЙда "YANGI SOHIL SAHOVATI" МЧЖ томонидан умумий қиймати 50.0 млрд.сўмлик Автомобиллар савдо маркази ташкил этилди.

 Унда вилоят ҳокими ўринбосари Анваржон Ҳакимов ,туман ҳоким Жўрабек Нурматов, нуроний отахонлар қатнашдилар.

Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, тадбирга йиғилган меҳмонлар яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.
 Марказда  Хитой - Германия - Япония хамкорлигидаги қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган бензин-электр қуватига мослашган замонавий автоуловлар савдоси йўлга қўйилди.
1-04-2022, 14:36
Вернуться назад