Норин тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи У.Абдувалиев бошчилигида тумандаги жомъе масжидлари имом хатиблари, умумтаълим мактабларининг маънавий маърифий масалалар бўйича директор ўринбосарлари, санитария эпидемиология ва жамоат саломатлиги маркази ходимлари, Ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари, Фавқулотда вазиятлар бўлими ходимлари иштирокида Рамазон ойини муносиб ва бехатар ўтказиш масаласида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда тумандаги 9 та жомъе масжидларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш, Рамазон ойи давомида бозорлар ва расталарда нарх навони асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш чораларини кўриш ва қатъий назоратга олиш масалалари келишиб олинди.