Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Пойтуғ темир йўл станцияси” бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.А. “М.” фермер хўжалиги раҳбари ва унинг акасига Избоскан тумани темир йўл станцияси тасарруфидаги ер майдонлари ҳисобидан жами 0,20 гектар ер майдонини юқори лавозимларда ишловчи таниши орқали ажратиб бериш ва келгусида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.