
Норин туманда жорий йилнинг ўтган 10 ой давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,2 фоизга, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 115,7 фоизга, чакана савдо айланмаси 112,4 фоизга, қурилиш ишлари хажми 118,8 фоизга ҳамда жами хизматлар хажми 119,4 фоизга ўсган.
Ўтган январ-октябр ойлари учун бюджед даромадлари режаси 75,4 млрд. сўм белгиланган бўлса, амалда 84,1 млрд.сўм ёки 8,7 млрд. сўм бюджетга қўшимча маблағлар ундирилган.

Норин туманида тадбиркорларни ҳар-томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятларни яратиб бериш ҳисобига туманда ўтган давр мобайнида 318 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, фаолиятлари йўлга қўйилиб, аҳоли бадлигини таъминлаш мақсадида 3610 нафар фуқаронинг бандлиги таъмиланган. Шунингдек, 3 ойлик қисқа муддатли ўқув курсларида 912 нафар ишсиз фуқаролар касбга ўқитилиб, малакаси оширилди, - деди туман ҳокими ўз мурожаатида. - 1441 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 185 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга 621,2 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилиб, хонадонларида иссиқхона қуриб берилди. Мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан 81 нафар тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга кичик корхона ва микрофирма ташкил этишлари ҳамда тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун 21,8 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.
