Муборак Рамазон кунларида кексалар, ётиб қолган беморлар, ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиш ғоятда улуғ ва савоб ишдир.
Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов 1-сектор ҳудудидаги Катта Ўлмас ва Еттиқашқа маҳаллалардаги ижтимоий химояга муҳтож, ногиронлиги бор хонадонларга ташриф буюрди.
Улар фахрийлар ҳамда кўмакка муҳтож оилалар бўлиб, эхтиётларини қондириш учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бепул дори дармонлар етказишди.
Бу саховатдан кўнгиллари тоғдек кўтарилган фуқаролар эзгу иш бошида турган барча раҳбарларга миннатдорчилик билдирдилар.