Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига Фарғона шаҳридан бўлган фуқаро Ф. Г. мурожаат этиб, Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келиб қийин аҳволга тушиб қолганлиги сабабли фарзанди билан Ўзбекистонга қайтиб кетишида амалий ёрдам сўради.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.