Apple компанияси Ҳиндистондаги заводда iPhone 13 ишлаб чиқаришни бошлади.
Бу режалаштирилганидан уч ой кейинроқ амалга ошмоқда, деб ёзади 9to5mac.
Қайд этилишича, кечикиш Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳридаги Foxconn заводида аниқланган ёмон меҳнат шароитлари билан боғлиқ.
Мазкур корхона фаолияти ишчиларнинг кўплаб шикоятларидан сўнг тўхтатилганди. Уларнинг сўзларига кўра, завод яқинидаги умумий ётоқхоналарда санитария меъёрларига амал қилинмаган.
Нашрнинг маълумот беришича, 250 нафарга яқин ишчи касал бўлиб қолган.
Apple шунингдек, Вьетнам ва Индонезияда ҳам маҳсулот ишлаб чиқаради