Норин туманида ДХХ раиси кубогининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда унда Янги тонг маҳалласи ёшлари ярим финалга йўлланмани қўлга киритдилар.
Ёшлар қудрати давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади. Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.
Бугун футбол туманимизнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда, Шу ўринда барча гурухларда бринчи тур баҳслари якунига етказилди.
Шунингдек, “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши тўп урар”, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг яхши мураббий” номинасиялари бўйича ғолиблар ҳам аниқланади.
Таъкидлаш лозимки, ДХХ кубогини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир.