Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплексида 7 килограмм вазнли қиз чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
– Чақалоқ кесарча кесиш амалиёти орқали олинди. Онанинг ва чақалоқнинг соғлиғи яхши , – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Санат Қодиров.
Таъкидланишича, у туғруқ бўлимида туғилган энг вазни катта чақалоқ. Боланинг онаси 24 ёшли аёл. Бу унинг биринчи фарзанди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал энг катта чақлоқ 6 кг.дан ортиқ, Фарғонада туғилган эди.