"Пахтакор" ММТП ҳудудидаги "Қобулжон қизи муштарий" фермер хўжалигида 2022 йил ҳосили учун экилган ғўза ниҳоллари униб чиқди.
Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов "Қобулжон қизи муштарий" фермер ҳўжалигида бўлиб, ғўзаларнинг униб чиқиш холатини ўрганди.
60 гектар майдонда ғўзалар тўлиқ униб чиққан бўлиб, ғўза қатор оралиғига ишлов бериш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Маълумот учун: туманда жорий йилда 6 038 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган.