Uzbekistan Airways Рамазон ҳайити байрами муносабати билан республика ичидаги барча авиақатновлар чипталарига чегирмалар эълон қилди.
Чегирмалар 2 майдан 4 майгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50 фоизни ташкил этади.
Авиачипталарни «Uzairways.com» расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.