DataLife Engine / Тошкентда илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади

Тошкентда илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади

Айни дамда Президент ҳузурида Ахборот технологиялари вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда

Қайд этилишича, йиғилишда давлат раҳбари телекоммуникация тармоғини кенгайтириш йўналишида ҳам қатор вазифаларни белгилаб берган. 

Жумладан, йил якунига қадар:

– 6 минг 800 та янги мобил стансияни ўрнатиш ва 80 та олис қишлоқни алоқа тизимига улаш (яна 38 та қишлоқ 2023 йилда уланади);

– қўшимча 800 минг хонадонни юқори тезликдаги интернетга улаш; 

– республика бўйича оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш;

– 60 фоиз магистрал йўлларни мобил интернет билан таъминлаш топширилди.

Энг муҳими, 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятида республикада илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади. 

Шунингдек:

– биринчи ярим йилликда 100 миллион, йил якунигача 300 миллион доллар инвестицияни ўзлаштириш;

– икки ой муддатда Абу Даби фонди билан “Ўзбекистон почтаси”ни трансформация қилиш режасини ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйилган.
14-04-2022, 18:08
Вернуться назад